СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз, хусусан, карантин даврида бизнес субъектларига кўмаклашиш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Уларга асосан 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача якка тартибдаги тадбиркорларга учун ижтимоий солиқнинг минимал базавий суммаси 50 фоизгача камайтирилди. Фаолиятига пандемия салбий таъсир қилган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга 2020 йил 31 декабргача айрим солиқлар тўланишини фоизсиз кечиктириш (бўлиб, бўлиб тўлаш) имконияти берилди.

2020 йил 1 июндан 31 декабргача кичик корхоналар икки турдаги ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод қилинди. Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоиз камайтирилди. Бундай мисол ва рақамларни яна кўплаб келтириш мумкин. Энг муҳими, пандемия даврида берилган имтиёз ва енгилликлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобида қолган маблағлар уларнинг фаолияти барқарорлигини сақлаб қолишга, иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида берилишига моддий асос яратди.         

Нодир УЗОҚОВ, туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.