«СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША»
1-БЎСМда 24-26 февраль кунлари эркин кураш спорт тури бўйича 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ҳамюртимиз, адлия ходими, марҳум Толибжон Маҳкамов хотирасига бағишлаб V анъанавий Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада Қирғизистон Республикасидан 7 та жамоа, Андижон, Фарғона, Бухоро, Тошкент вилоятлари, Тошкент, Наманган шаҳарлари ҳамда туманлардан жами 14 та вазн тоифасида 800 дан ортиқ ўсмир иштирок этди.
Дастлаб туман бош имом хатиби Исроилхон Қирғизбоев фахрийлар билан кураш майдонига чиқиб, кўргазмали чиқиш қилиб берди. Якунда ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

