Танишинг, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бувабоев Махмуджон Мирзапар ўғли
М.М.Бувабоев 1991 йилда Чортоқ туманида туғилган, маълумоти олий, 2017 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини кимёвий технология мутахассислиги бўйича тамомлаган. Туман ҳокимининг 2021 йил 4 мартдаги қарори билан Бувабоев Махмуджон Мирзапар ўғли туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар М.Бувабоев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

