ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА ҚАБУЛ

Туман ҳокимлигида туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов Бирлашган Араб Амирлиги «Pioneer Vision Group» компанияси бошқарувчиси ўринбосари Муҳаммад ал-Шераифини қабул қилди.

Ушбу компания соғлиқни сақлаш ва реаблиатация, озиқ-овқат ва ичимликлар, реклама ва медиа, қурилиш ва жиҳозлаш, фармацевтика, кўнгилочар савдо, бандлик каби йўналишларга ихтисослашган. Меҳмонлар билан туманда етиштирилаётган мева-сабзавотлар, хусусан, қуруқ мева мағизларини қайта ишлаш ва экспортга чиқариш, туманнинг инвестицион салоҳиятидан фойдаланган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш, мономарказларда ёшларни касб-ҳунарга ўргатишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини юксалтириш бўйича музокаралар олиб борилди. Хусусан, «MEGA ICE HOME INVEST» МЧЖ ва тумандаги шу каби қуруқ мева мағизларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтириш билан шуғулланувчи корхоналарнинг маҳсулотлари меҳмонларга таклиф этилди. Меҳмонлар туманнинг инвестицион салоҳиятига юқори баҳо бериб, қабул ва келажакдаги ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.