УНУТМАМ ОНАМ

Рўзғоримдан ортиб ҳафтада бир бор,

Ҳол сўраб борардим сиз томон, онам.

Дилимда бир олам ташвишу ғамни,

Тинглаб дер эдингиз: -Сабр қил, болам.

Етти фарзандингиз етти хил феълда,

Лекин сиз баримиз бир хил кўрдингиз.

Эшикдан кирсак гар меҳрла боқиб,

Топган-тутганингиз бизга бердингиз.

Энди дардларимни тингламас ҳеч ким,

Ҳайқиргим келади боқиб самога.

Нега ташлаб кетар бизни оналар?

Бу фақат аёндир ёлғиз Худога.

Жойингиз жаннатда бўлсин доимо,

Фаришталар уйи сизга кошона.

Мен ахир тирикман, тириксиз сиз ҳам

Унутмам ўлгунча мен сизни, Она. Санобархон АБДУРАҲИМОВА.