УЧГАНДА ВАРРАК

Баҳор шамоллари аста еларкан,

Ҳилпираб осмонда варрак учаркан.

Қувончи ичига сиғмаган бола,

Ортидан эргашиб чопиб келаркан.

Варраклар дарахтга илиниб қолди,

Кўзлари ёшланиб қовоғин солди.

Ёрдамга шошилиб дўстлари дарров,

Ўзининг варрагини совға қилди.

Шамоллар варракни кўтарса, қаранг,

Болалар ипини қилганда таранг.

Ғувиллаб шамоллар келганда бироз,

Осмонда варраклар қиларкан парвоз. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.