УЧ КУНЛИК ЎҚУВ МАШҚИ

Туман аҳоли пунктлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 23-25 февраль кунлари туманимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимлари идоралари билан ҳамкорликда ўқув машқлари ўтказилди.

Дастлаб туман ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлди. Ҳамкорликдаги штаб аъзоларининг йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Рустамжон Дўсматов иштирок этди.

Ўқув машқи доирасида оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, жанговар шайликни ошириш, шахсий таркибнинг фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ҳамкорликдаги ҳаракат қилиши кўникмаларини такомиллаштириш, барча бўғиндаги раҳбарларда фавқулодда ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга асосий эътибор қаратилди. Ўқув машқлари туман маркази, «Пахтакор стадиони, Пастгузар, Тепасарой МФЙларида ташкил этилди.