ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА

21-мактабнинг ўқувчилари турли беллашув ва мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Фан  олимпиадасининг вилоят босқичида 11-синф ўқувчиси Ш.Абдуқодирова (устози Ж.Баннаева), 10-синф ўқувчиси Муслима Каримова (устози М.Йўлдошева) рус тили фанидан, 10-11-синфлар ўқувчилари Д.Неъматжонов, Д.Ортиқмирзаева (устози Д.Сулаймонова) биология фанидан юқори ўринларни, 9-синф ўқувчиси Г.Турсунбоева (устози С.Маллабоева) география фанидан 3-ўринни қўлга киритиб, муваффақият қозонишди.