Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Д.Сотиболдиевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

«Халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан  туман Кенгаши депутати Д.Сотиболдиевнинг аризаси, регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2021 йил 24 февралдаги 07/04-сонли қарорини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман  Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 7-Бояғон сайлов округидан депутат Сотиболдиев Дилмурод Исманжановичнинг ўз аризасига асосан депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилсин.

Халқ депутатлари туман

Кенгаши сессия раиси                    О.ЖАЛОЛОВ.

Уйчи шаҳарчаси, 2021 йил 24 февраль.