ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Яқинда фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси ўринбосари Ойбек Ҳасанов, судья Муяссар Султонова ва фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг раиси Тўхтамурод Ражабовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан Уйчи туман ФҲДЁ бўлимида фуқаролар билан сайёр қабул ва учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда аёллар ҳуқуқларига оид қонунчиликдаги нормалар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур қарор билан хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланганлиги, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, нотурар жойларда истиқо-мат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи бўлмаган хотин-қизлар, қарамоғида бир ёки ундан ортиқ 1, 2-гуруҳ ногиронлиги  бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ёрдам олишга, психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар кириши тушунтирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар-ни қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Санобар ТЎРАБОЕВА, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.