ЮКСАК ОДИМЛАР САРИ

Иброҳимжон Эргашев 14-мактабнинг 1-синфида ўқийди. У икки йилдирки, бўш вақтларида спортнинг кёкушинкай карате тури билан шуғулланиб келади. Яқинда ушбу спорт тури бўйича водий чемпионатида иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади. Унинг орзулари юксак, мақсади аниқ. Энг асосийси, ҳали марра олдинда.

Салима АБДУРАҲМОНОВА, синф раҳбари.