ЁМҒИР

Ёмғирлар ёғаркан тинмай эзилиб,

Пинҳона муҳаббат қолди сезилиб.

Юрагинг ноласи қилганда исён,

Ҳақиқий муҳаббат кетмас узилиб.

Шивирлаб юзимга ёққанда ёмғир,

Изтироб, аламлар бўларкан оғир.

Қалбимни йиғлатиб қилмасми барбод,

Абадий қоларми шеърият, ҳайҳот?

Билмадим севгисиз кимларда юрак,

Қалбида муҳаббат бўлмаса керак.

Журъатсиз йўлларда нега адашдим,

Кўнглимни парчалаб, қилдингку халак. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.