ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
Туман маданият марказида сектор раҳбарлари, вилоят, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бошлиқлари, масъуллари иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ёшларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.
Мулоқот давомида иш билан банд бўлмаган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга деҳқончилик қилиш учун 20 сотихдан ер ажратилаётгани, қизларни иш билан банд қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар асосида тикув машиналари берилаётгани таъкидланиб, фаол бўлишга, янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқишга ундалди.
Учрашувда ёшларнинг муаммолари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, назоратга олинди. Мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот, корхона мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

