ЁШЛАР – ЭЪТИБОРИМИЗДА

Жорий йилнинг 3 февраль куни Президентимизнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармони қабул қилинди.

Давлат дастури 273 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн. сўм, 2,6 млрд. доллар ва 57,5 млн. еврони ташкил этади.

Фармонга кўра, пандемияда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар 2021 йил 31 декабргача амал қилади:

-туризм, транспорт ва умумий овқатланишдаги тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

-Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонида назарда тутилган субъектларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

-пандемия даврида Президент томонидан тадбиркорларга 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш суммаси;

-кичик тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилишига мораторий.

Давлат дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга 2021-2022 ўқув йилидан:

-ОТМга киришда юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади;

-ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;

-давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади.

-хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади;

Академик таътил беришда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

-таълимни сиртқи ва масофавий шаклга ўтказиб, академик таътил олиш;

-бетоб оила аъзосини парвариш қилаётганларга академик таътил берилади;

-академик таътил берилиши бўйича чекловлар бекор қилинади (амалда ўқиш давомида 2 марта, тиббиёт талабалари учун 3 мартагача берилади);

-академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаш-тирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

Илмий унвон ва илмий даражаларни бериш 2021 йил 1 сентябрдан ОТМ илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.

2021 йил 1 апрелдан:

-«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижга магистратура ва докторантурага юбориладиганлар 5 баробарга оширилади;

-жамғарма ҳисобидан хорижда бакалавриат бўйича ўқитиш жорий этилиб, 2021 йилда хорижга 100 нафар талаба юборилади.

Физика ва чет тиллари бўйича таълим сифатини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан ўрта тиббиёт мутахассисларига «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланишга рухсат берилади.

2021 йил якунигача меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланади.

2021 йилда 22 та боғча бинолари, 31 та янги мактаб, 16 та ОТМ бинолари, 24 та соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда 23 та спорт объектлари қурилади.

Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади.

Ишсиз аъзолари бор оилаларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга:

-деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0,1 гектардан 1 гектаргача янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер берилади;

-ажратилган ерлар суғориш тизими ҳамда электр энергияси билан таъминланади;

-берилган ерларни ўзлаштириш учун субсидиялар ажратилиши белгиланди.

Давлат дастурида ёшларга берилаётган бундай қулайликлар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган одилона давлат сиёсатини олиб борилаётганлигининг исботидир.

Ҳалимжон ҚОБИЛОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.