БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш коррупциянинг олдини олиш ва бу борада раҳбарлар олдида турган муҳим вазифаларга бағишланди. Унда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этдилар.
Йиғилишда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, туман прокурори Шерзод Раҳимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик бўйича мулоҳазалар билдиришди, навбатдаги вазифаларни белгилаб беришди.
Зокиржон ИСМОНОВ, департаментнинг туман бўлими инспектори.

