ИЖОБИЙ ФИКР БИЛДИРИЛДИ
Март ойида мактабимизда рус тили фанини ўзлаштириш бўйича очиқ дарс ўтказилди. Дарс 7-синфда С.А.Есенин «Черёмуха» мавзусида бўлди. Мусобақа тар-зида тузилган ушбу машғулотда синф икки гуруҳга ажратиб олинди. Гуруҳлар кластер, «Венн диаграммаси» мусобақаларида беллашишди. Дарсда презентация орқали ёзувчининг ҳаёти ва ижо-ди билан таништирилди. Ўқувчи-лар ўзи ёд олган шеърлар билан чиқиш қилишди. Дарс сўнгида жамоалар рағбат карточкалар билан тақдирланди. Дарс кузатган ўқитувчилар ўтказилган дарс ҳақида ижобий фикрлар билдир-дилар.
Ҳилола ЗИЯТОВА, 37-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.

