КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИЧА ШТАММИДАН САҚЛАНИНГ
Коронавируснинг геноми 2020 йил 7 январда илк бор қайд этилган эди. Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигининг ўзгариши) орасида.
3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
-35 фоизи йўтал;
-32 фоизи чарчоқ;
-25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
-21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.
«Британча» штаммни генетик усулда аниқлаш учун беш кун вақт сарфланган. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланиб, ҳар бир босқични алоҳида назорат қилиш талаб этилган.
Касаллик болаларда кўп учраяпти. Уларда кузатилган 5 та асосий клиник белги: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти.
«Британча» штаммнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун эпидемиологик жараённинг учта босқичига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Улар:
-касаллик манбаини жиловлаш;
-юқиш йўлларининг олдини олиш;
-юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли ҳимоясини таъминлаш.
Шунингдек, қуйидаги тавсияларга риоя этиш ҳам мақсадга мувофиқдир:
-ортиқча зарурият бўлмаса, хорижий давлатларга чиқишдан тийилиш;
-мунтазам ниқобда юриш;
-жамоат жойларига боришдан тийилиш;
-ижтимоий 2 метрлик масофани сақлаш;
-антисептик воситалардан фойдаланиш.
Касалликка қарши эмлаш ишлари апрель ойининг бошларида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда вилоят вакциналар сақлаш омборига «COVID-19″га қарши Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «АstraZenica» 48 минг дозада олиб келинган. Тошкент шаҳрида декабрь ойида эмлаш пунктларида кўнгиллиларда уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, кейин синаб кўрилган. Уларда ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмади.
Бу борада туманимиз бўйича барча даволаш профилактика муасса-саларида эмланадиган 140749 нафар аҳоли рўйхатга олинган. Эмлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилади, туманда 12 та эмлаш брига-даси, 12 та эмлаш пункти ташкил этилган. Биринчи навбатда 7668 нафар 65 ёш ва ундан катталар, тиббиёт ходимлари ҳамда сурункали касал-ликлар билан диспансер ҳисобида турган фуқаролар ҳудудий оилавий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникасининг алоҳида эмлаш хонасида эмланади.
Назирахон АҚИЛОВА,
туман санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги эпидемиология бўлими мудири,
Баҳодир МИРАЛИЕВ, олий тоифали эпидемиолог врач ёрдамчиси.

