МАЪНАВИЯТЧИЛАР КЕНГАШИШДИ
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни кенгаш аъзоси Тоҳиржон Исматиллаев очди. Туман ҳокими, маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Муҳаммадзокир Маматхонов кенгаш аъзолари ҳамда фаоллар олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб берди. Йиғилишда туман маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби Эътиборхон Юнусова ҳисобот берди. Якунда туманда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунё-қарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашдаги фаоллиги учун бир гуруҳ фаоллар муносиб тақдирланди.

