САНЪАТИМИЗ ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ
15 апрель – «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан туман маданият марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман маданият бўлими ҳамда «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли жамоаси, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Туман ҳокимининг ўринбосари Шуҳратжон Якуббаев, туман маданият бўлими мудири Эльмира Джанбекова, меҳнат фахрийси Ҳавохон Олимовалар самимий тилаклар билдириб, жамоани касб байрами билан қутладилар. Соҳа фидойилари ҳамда меҳнат фахрийларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди. «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари томонидан дилрабо қўшиқлар янграб, файзли давра рақсларга уланди. Сана муносабати билан вилоятимизда соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди. Шодиёнада туман маданият бўлими мудири Эльмира Джанбекова ҳамда хонанда Комилжон Неъматовларга ҳам вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.

