СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
Юртбошимиз томонидан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги бўйича кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселекторда берилган вазифа ва кўрсатмалар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
«Солиқчи – тадбиркорга яқин кўмакчи» тизимини йўлга қўйишда, энг аввало, биз янги иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур. Шунингдек, кичик бизнес субъектининг яшаб кетиши, фаолият кўрсатмаётганларининг тикланишига кўмак бериш, бухгалтериясининг юритиши, ҳисоботларининг тўлдирилиши ва топшириши бўйича хизмат кўрсатишга асосий эътибор қаратишимиз лозим.
Туманда фаолият юритаётган ёки айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари мавжуд бўлса, тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўлимимизга мурожаат этишлари мумкин.
Н. УЗОҚОВ, туман ДСИ бўлим бошлиғи.

