СУВ МАНБАЛАРИНИ АСРАЙЛИК

Республикамизда бўлаётган ислоҳотлар натижасида янгиланишлар туманимизда ҳам амалга оширилмокда. Янги маъмурий, ўқув ҳамда даволаш муассасаларида қайта таъмирлаш, қурилиш ишлари олиб бориляпти, улар замонавий шаҳарсозлик тартиб-қоидалари талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилмоқда.

Туманимиз маҳаллаларидаги гузарларда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилмоқда, янгидан-янги савдо шохобчалари ишга тушмокда. Афсуски, катта маблағлар ҳисобига қурилган кўп қаватли турар жойлар, «Обод қишлоқ» дастури асосида намунавий лойиҳалар кўринишида бунёд этилган уй-жойлар, айрим таълим муассасаларидаги янги қуриб фойдаланиш учун топширилган ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари қаровсиз қолиб кетаётганлиги мазкур жойларда ёнғинга қарши ҳолатларни ўрганиш жараёнида кўзга ташланмоқда.

МФЙлар ҳудудларида ёнғиннинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги мавжуд сув ҳовузлари ўрганилганда ҳолат янада ачинарли эканлиги маълум бўлди. Фуқаролар томонидан ҳар хил чиқиндилар ташланиши ёки ушбу сув ҳовузларига эгалик қилиб, ўзлаштириб олиниши, бир неча йиллардан буён зарари етмаган ёнғинга қарши сув ҳовузи шу кунга келиб, айрим фуқаролар яшаш хонадонлари учун зарар етказаётгани рўкач қилиниб, кўмдириб ташланган. Бу эса содир бўлаётган ёнғинларда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Агарда туманимиздаги МФЙлар ҳудудларидаги сув ҳовузларида доимий сув бўлишига ва мавжуд янги қурилган ер ости олгичлар созлигини таъминлашга эришсак, бино-иншоотларимиз, хонадонларимиз ва моддий бойликларимиз хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган бўламиз.

Паҳлавон ДАВЛАТОВ, туман ФВБ профиликтика ва назорат бўлинмаси инспектори, катта сержант.