ТАЖРИБАЛАРИ ОММАЛАШАДИ

«Таълим-тарбия тизими – янги тараққиёт босқичида» мавзусида 8-мактабда ташкил этилган вилоят кўргазмали семинари аввалида иштирокчилар ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича тўгараклар фаолияти билан танишдилар. Шундан сўнг 13 та бошланғич синфда очиқ дарс машғулотлари кузатилди.

Дунё тараққиёти шиддати барча соҳа каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашувни, инновацион технологияларни татбиқ қилишни тақозо этаяпти. «Чўққини забт этиш», «Универсал», «Омад шоу», «Синквин», «Манзилга ким тез бориш» каби ҳаракатли кўргазмалар намойишида ўқитувчилар ижодкорлик маҳоратларини намойиш этдилар.

Табиат, математика, ўқиш, она тили каби фанлардан ташкил этилган очиқ дарс машғулотлари вилоят семинари иштирокчилари томонидан ҳам юқори баҳоланди. 8 нафар ўқитувчининг тажрибаси вилоятда оммалаштириладиган бўлди.