УЙЧИЛИКЛАР БИРИНЧИ
Учқўрғон туманида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси билан картинг спорт тури бўйича Наманган вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақада туманимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар.
Икки кун давом этган мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари спортчиларидан ташқари, Андижон, Фарғона, Навоий, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳридан келган жамоалар таркибида юзга яқин картинг усталари ғолиблик учун баҳслашди.
Умумжамоа ҳисобида туманимиздаги ЎСТК жамоаси ғолиб чиқиб, Наманган вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди.
Анваржон АЗИЗОВ, туман Кенгаши депутати.

