УЧИНЧИ РЕНЕССАНС НИМА?

Бугунги жадаллашиб ривожла-ниб бораётган бир даврда Ўзбе-кистон учинчи ренессансни амалга ошириш арафасида турибди.

Учинчи ренессансни амалга оши-ришда биз айнан нималарга эъти-бор  қаратмоғимиз  лозим. Биринчи навбатда,  учинчи  ренессанс  ғояси-ни  бугунги кунда миллий ғоямиз-нинг ажралмас қисми деб олиши-миз мақсадга мувофиқдир. Ўзбе-кистон  Республикаси  мустақил-ликка эришгандан кейин миллий-лигимизни ўзида акс эттирган турли  ғояларни  ўзимизнинг  бош  ғоямиз сифатида эътироф этдик, масалан: «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» ёки «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамият» сингари бош ғояларни илгари сурилдики, булар инсонлар онгида шунчаки шиордек қолиб кетди, мени назаримда. Учинчи ренессанс ғоясини миллий  ғоямиз билан ҳамоҳангликда  тарғиб этиш, ёшлар онгига ушбу тушунчанинг асл мазмун-моҳиятини сингдириш орқали Ўзбекистоннинг эртанги келажакдаги буюк шахс-лари етишиб чиқишига замин ҳозирлайди. Дарҳақиқат, Юртбо-шимиз таъкидлаганларидек: «Биз учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида олди-мизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз».

 Бу орқали учинчи ренессанс ғоясини ёшларнинг онгу шуурига сингдириш анчайин осон кечишига эришишимиз мумкин.

Хулоса  ўринда  айтадиган  бўл-сак, бу давр ўзининг ҳар томон-лама юксаклиги, яратган бой  мада-ний мероси, миллий қадриятлари,  жаҳонга машҳур алломаларнинг  етишиб чиққанлиги билан қим-матлидир. Шарқ мутафаккирла-рининг маънавий маданият соҳасига  қўшган улушлари ниҳоятда бой бўлиб, мазмунан қадриятларнинг  барча йўналишларини қамраб олганлиги билан характерлидир.

Раҳматулла ЮЛДАШЕВ, 43-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.