ЧЕМПИОН ҚИЗ ЗУЛАЙҲО

Зулайҳо Нўъмонова 27-мактабнинг 11-«В» синфида ўқийди. У ўн икки йилдан буён 27-мактаб спортзалида кикбоксинг билан шуғулланади. Устозлари Нодирбек Худойбердиев, Камолиддин Тўйчиевлар мураббийлигида маҳоратини ошириб бормоқда.

Унинг ютуқлари йилдан-йилга кўпаймоқда. У 4-7 март кунлари Фарғонада бўлиб ўтган профессионаллар ўртасидаги саралаш жангларда ғолибликка эришиб, Ўзбекистон Республикаси кикбоксинг ассоциациясининг биринчи даражали дипломи билан тақдирланди.

25-28 март кунлари Наманганда 2001-2007 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 57+ кило вазн тоифасида ҳам ғолиб бўлди ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг биринчи даражали дипломини қўлга киритди. Маъмурахон опа ва Рустамжон ака  Эшоновлар оиласида камол топаётган чемпион қиз Зулайҳонинг келажакдаги орзулари улкан. У кикбоксинг бўйича мураббий бўлиб, қизлар ўртасида бу спорт турини оммалаштириш ниятида.