ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ
Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-675-сонли Қонуни билан Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди. Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
-кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
-жиноят иши бўйича дастлабки эшитув;
-айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилинди.
Жиноят ишида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар кенгайтирилди:
-шахс амалда ушланган ёки уни ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб, у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар ҳимоячи билан ҳоли учрашиши таъминланди;
-тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан аризалар, тушунти-ришлар ва кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно).
Шунингдек, Жиноят процессуал кодексига киритилган ўзгарти-ришларга кўра, ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади (илгари ушбу муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).
Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:
-дастлабки эшитув ўтказилаётган ишлар;
-ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;
-шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган;
-айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар.
А.АКБАРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси,
Н.АҲМЕДОВ,
девонхона мудири,
Дилноза МИРЗАЕВА, Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.

