ҚИЗҒИН БАҲСЛАР ОСТИДА

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб халқ таълими ходимлари ўртасида спартакиада бўлиб ўтди.

6-мактабда спартакиаданинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда туман бўлинмаси раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев самимий тилаклар билдирди. 6, 36, 40-мактаблар спортзалларида мусобақалар қизғин баҳслар остида ўтди.

Якунга кўра, волейбол бўйича биринчи ўрин (аёллар) 22, 41-мактаблар жамоаларига насиб этди. Волейбол бўйича (эркаклар) биринчи ўринни 22, 28-мактаблар жамоалари қўлга киритишди.

Баскетбол бўйича баҳсларда биринчи ўринни 4, 8, 9-мактаблар (аёллар), 26-мактаб (эркаклар) жамоалари эгалладилар.

Шахмат бўйича мусобақаларда Кимё Иброҳимова (22-мактаб), Рустамжон Абдуллаев (27-мактаб), шашкадан Шокиржон Бойхонов (21-мактаб), Наима Салимова (16-мактаб), стол теннисидан Сардор Усмонов (16-мактаб), Умида Сайдуллаева (7-мактаб)га тенг келадигани топилмади. Спартакиада якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.