ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДОЛЗАРБ ДАВР
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов туманимизда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишди.
Вилоят раҳбари амалий сафарини бир неча йиллик тарихга эга «Яккатут зиёратгоҳи»дан бошлади. Отахонлар ва соҳа фахрийлари Яратгандан жорий йил деҳқончилик ва бошқа соҳаларда баракали бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.
Жорий йилда туманимизда 5869 гектар майдонда пахта етиштирилади. Ҳамкор экин сифатида 2300 гектар майдонга соя экиш режалаштирилган. Дастлаб «Муҳаммадали Исроил», «Машад соҳибкори» фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Вилоят ҳокими «Машад соҳибкори» фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Мазкур хўжаликда 40,4 гектар майдонда уруғлик пахта, 32,4 гектар майдонда уруғлик ғалла етиштирилмоқда. Чигит экиш 7 апрелда тугалланган бўлиб, ҳозирда ғўза кўчатлари тўлиқ униб чиқди. Кетмон чопиғи тугалланиб, культивация бошланган.
Туманда жорий йилда 6425 гектар майдонда ғалла парваришланиб, 40878 тонна дон хирмони кўтариш, 63 центнердан ҳосил олиниши режалаштирилган. Шундан 18635 тонна дон давлатга сотилади. «Уйчи агросервис» МТП МЧЖда ўрим комбайнларининг мавсумга тайёргарлиги билан танишилди ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

