ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш масалалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларида алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Давлатимиз томонидан қабул қилинган ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига тўхталадиган бўлсак, ушбу йўналишда қуйидагилар, яъни:

-суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш;

-маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш;

-жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш;

-суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш каби йўналишларни кўришимиз мумкин.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан яна бири бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳисобланади.

Ушбу йўналишнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш каби масалалари ҳисобланади.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг яна бир йўналишларидан бири, бу шубҳасиз, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришдир. Бир сўз билан айтганда ҳаракатлар стратегиясидаги қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга ҳамда қонунга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантиришга катта ёрдам беради.

Б.КАСИМОВ,

С.ЖЎРАБОЕВ, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари.