ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР

Қурилиш ишларини олиб бориш ва қурилиши режалаштирилган биноларнинг келгусидаги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини унутмаслик асосий вазифалардан бири эканлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим. Энг авалло, қурилиш майдонларида хизмат кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни кунлик ёнғин-техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномадан ўтказиш, қурилиш майдонларини ва ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўриқланишини ташкил этиш, қурилиш ишлари олиб борилаётган участкалардаги қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жавобгар шахс тайинлаш, қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонлар ҳудудида сунъий тўсиқлар ташкил этмаслик, махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун йўлаклар бўлиши керак. Қурилиш майдонининг кириш дарвозаси атрофига қурилаётган бинолар йўлаклари, сув ҳавзаларининг жойлашуви, алоқа ва ёнғинга қарши қурилмалар туширилган бош режалар осиб қўйилиши лозим. Фавқулодда вазиятларда ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларни хавфсиз  жойга  кўчириш учун эвакуация режасини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тақсимотини қилиш, ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳини тузиш мақсадга мувофиқдир.

Шерали НОСИРОВ, туман ФВБ НТБ бошлиғи, катта лейтенант.