2021 ЙИЛДА АҲОЛИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ЯНГИЧА ТАРТИБДА ТАЪМИНЛАНАДИ

2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади ва аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Aйни мақсадларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 трлн. сўм ресурс жойлаштирилади.

Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан ажратилади. Бошланғич бадал 15 фоиз бўлади. Тўловлар икки хил аннуитет ва дифференциал усулда тўланади.

Молия вазирлиги томонидан 6500 та якка тартибда уй қуриш ва таъмирлаш учун 1,5 трлн. сўм маблағ ажратилади. Яъни, аҳоли якка тартибдаги ўз уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредитлар олишлари мумкин бўлади.

2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3550 та квартирали уйлар қурилади. Бунга давлат бюджетидан 1,3 трлн. сўм маблағ йўналтирилади.

2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,3 минг нафар шахсга 960 млрд. сўмлик субсидиялар тўланади.

Қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.

Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадон сотиб олинади.

Ҳ.ТЎЙЧИБОЕВ, туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.