БОШИГА РЎМОЛИ ЯРАШГАН ОНАМ
Мушк-анбар ифори каби дурдонам,
Дунёда тенги йўқ мунис ягонам,
Керак бўлса дунёлардан қизғонган,
Бошига рўмоли ярашган Онам.
Бизни дея не-не ғамларни ютган,
Бир бурда нонини қўлимга тутган,
Фарзанд деб ўз ҳаловатин унутган,
Бошига рўмоли ярашган Онам.
Асраб-авайлайди кўз қароғида,
Ўстирди авайлаб ўз ардоғида,
Болаликни гуллатиб ҳаёт боғида,
Бошига рўмоли ярашган Онам.
Оллоҳ берган узоқ умрни кўринг,
Дунёлар тургунча ёнимда туринг.
Энг олий саодат, иқболни кўринг,
Бошида рўмоли ярашган Онам.
Зуҳра ЗОКИРОВА, 37-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

