БУНЁДКОР ОТАМ
Падари бузрукворимиз Абдумамат Дўланов 1954 йил 4 сентябрда Бирлашган қишлоғида таваллуд топганлар. Отамиз Тошкент политехника олийгоҳини тамомлаб, қурилиш инженери мутахассислиги бўйича фаолият юритганлар. Вилоят, туман миқёсидаги барча қурилишларда меҳнат қилдилар. 7-мактаб, Бирлашган ҚФЙ биноси, туман паррандачилик фабрикаси қурилишларида иштирок этганлар. Икки ўғил, уч қизни вояга етказиб, чиройли тарбия бериб, уйли-жойли, илмли, эл корига ярайдиган, олий маълумотли мутахассислар бўлишимиз учун доимо вақт ажратдилар. Бугун биз, фарзандлар меҳрибон, ҳалол, меҳнаткаш отамизнинг ҳақларига дуода бўлиб, Яратгандан охиратлари обод бўлишини сўраймиз. Ҳожи отамизнинг порлоқ хотираси қалбимизда абадий қолади. Дўлановлар оиласи.

