ИМКОНИЯТЛАР ТУШУНТИРИЛДИ

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, ЎзЛиДеП туман кенгаши вакиллари билан ҳамкорликда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази биносида санитария талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши топшириғи асосида семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўринбосари ва бош ҳисобчиси қатнашиб, деҳқон ва томорқа хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тўғрисида қонунда назарда тутилган муҳим ҳуқуқий жиҳатлар «Томорқа хизмат» МЧЖлар томонидан сабзавот, мевали дарахт кўчатлари, минерал ўғитлар етказиб бериш, иссиқхоналар қуриш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш имкониятлари мавжудлиги бўйича маълумотлар бердилар.

Исломжон БОЗОРБОЕВ, туман Кенгаши депутати.