ТАЖРИБАЛАРИ ОММАЛАШАДИ

21-мактабда рус  ва инглиз тиллари фанлари бўйича  туман семинари бўлиб ўтди. Айниқса, рус тили фанидан Жамила Баннаеванинг 9-«Б» синфда «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб ўтган очиқ дарси барчада катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Мастура Нажмиддинова, Ҳулкар Абдураззоқова, Хуршида Усмонова, Нурилло Абдуллаев, Дилшода Каримова каби изланувчан ўқитувчилар томонидан ўтилган очиқ дарслар ҳам иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди ва оммалаштириладиган бўлди. Семинарда рус тили фани ўқитувчиларининг вилоятдаги координатори Зулхумор Исакжанова, тажрибали устоз Ильвира Абдуллаевалар ўқитувчилар фаолияти  ва ўтилган дарс машғулотлари бўйича мулоҳаза, тавсиялар беришди.