ТАЖРИБАЛИ ШИФОКОР ЭДИ …
Комилжон Болтабоев 1959 йилда таваллуд топган. 1982 йили ўқишни тамомлаб, туман тиббиёт бирлашмасига ишга кирди ва 2020 йилга қадар самарали фаолият кўрсатди. Кўп йиллар ўз касбига содиқлик билан ишлади. Ҳар бир беморни самимий сўзлари билан даволаб, дардига малҳам топишга ҳаракат қилди. Касбдошлари орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди.
У оила ва фарзандлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берган. Икки қиз ва бир ўғилни олий маълумотли, уй-жойли, юртига хизмат қиладиган инсон қилиб тарбиялади. Меҳрибон, жонкуяр инсон Комилжон Болтабоев бутун дунё аҳлини саросимага солган коронавирус балосига қарши курашда ўз ҳаётини ҳам бахшида этди.
Набираларининг севимли бобоси, меҳрибон ота Комилжон Болтабоев – 1 декабрда таваллуд топган эди. Орамизда бўлмаса-да, у қолдирган панд-насиҳатлари биз билан ҳамиша бирга. Биз шундай маҳоратли шифокор билан ишлаганимиздан фахрланамиз. Охиратингиз обод бўлсин, сиз доимо қалбимиздасиз! Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги болалар юқумли касалликлари бўлими ходимлари.

