ТОБЕ БЎЛМАЙЛИК
Дунёни маънавият қутқаради. Бугунги глобаллашув замонида дунёда инсон онгу тафаккурини эгаллаш олдинга чиқиб бормоқда, ахлоқсизликни тарғиб этишга қаратилган ҳаракатлар аслида маънавиятсизлик, маънавий қашшоқлик натижаси десак, хато қилмаган бўламиз. Чунки, ўтган асрнинг охирида ва асримиз бошида содир бўлган «оммавий маданият»га дахлдор воқеалар инсон ва инсоният-нинг нималарга қодирлигини, ўзини-ўзи «жарлик» ёқасига олиб келиб қўйганини билдиради. Бу ҳодисаларнинг сабабини информацион технологияларнинг ривожланиб бориши оқибатида, дея баҳоламоқдамиз.
Энг ёмони, катталар, вояга етмаган ёшлар интернет кафеларда ёки уйларидаги кампьютерда эмас, ўз қўлидаги мобиль телефонидан фойдаланишлари уларни назоратда тутишни қийинлаштиради. Шундай экан, ёшларни интернет тармоғидан тўғри фойдаланишга ўргатишимиз лозим.
Таълим муассасаларида биз, педагоглар ўқувчиларга семинарлар ташкил этиб, оммавий маданият ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришимиз лозим.
Шунингдек, бугун андроид тизимида ишлайдиган телефонларда Google, YouTube, telegram, Fecebook, Instagram, WhatsAp, Tik-tok дастурлари орқали маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи роликларнинг тарқалиб кетаётгани кишини ўйлантиради.
Ғарб давлатларидан кириб келаётган «оммавий маданият»нинг турлари ортиб бормоқда. Биз Ғарб давлатларидан эмас, Ғарб давлатлари биздан ўрганадиган қадриятларимиз бор. Бизнинг тилимиздаги ибо, ҳаё деган тушунчаларни ҳеч қайси тилга таржима қилиб бўлмас экан. Ва бошқа тилларнинг луғат бойлигида бу сўзлар мавжуд эмас. Бизнинг таълим тизимимиздаги этика фани АҚШ таълим муассасалари дастурларига киритилган. Зеро, қадимдан цивилизация ўчоғи Марказий Осиё ҳисобланган.
Дилрабохон РАҲИМОВА,
Манзура АҲМАДАЛИЕВА,
21-мактаб ўқитувчилари.

