ТОМОҚҚА ТИҚИЛГАН ТЕКИН ЛУҚМА

Ёши қирққа яқинлашган бўлса-да, бир ҳунарнинг бошини тутмаган М.Д. учун суднинг қора курсиси нотаниш эмасди. У аввал ҳам қилмиши учун жазо олган ва бу хатосидан хулоса ясмаганди. Шу боис мўмай пул топиш учун фирибгарликка қўл урди. У бу йўлда «қурбонлик»ка таниши У.А.ни танлади. Унинг хонадонига бориб, 9 бош қорамолини 199 млн. 500 минг сўмга баҳолади. Пулларни 10 кун ичида келтириб беришини  айтиб, тилхат берди. Аммо молларнинг барчасини пуллаб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр судида кўриб чиқилди. Айбланувчи М.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жабрланувчига етказилган зарар Д.М.дан тўлиқ ундириладиган бўлди.

Н.АКБАРОВ,

жиноят ишлари бўйича  туман судининг раиси,

Н.НАСРИТДИНОВА, судья ёрдамчиси.