ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР
Ҳавохон опа Олимова. Бу ном туманимизда кўпчиликка яхши таниш. «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳибаси, кўп йиллар қишлоқ хўжалиги ва маданият соҳаларида самарали фаолият кўрсатган Ҳавохон опа табаррук етмишинчи баҳорни қарши олдилар. Ушбу қутлуғ сана опа хонадонида катта шодиёнага айланиб кетди. «Кексаларни эъзозлаш» жамоат фонди Уйчи тумани филиали раҳбари Неъматилла Раҳимов меҳнат фахрийси Ҳавохон опа Олимовани самимий табриклаб, туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхоновнинг табриги ва эсдалик совғасини топширди. Ҳавохон Олимова кўрсатилган эътибор ва эъзоз учун миннатдорчилик билдирди.

