ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАБ…

Унутиб бўлмайди ўтган кунларни,

Зулматнинг қаърига ботган тунларни.

Халқи учун жонин берган ўғлонлар,

Жангу жадалларда қон кечганларни.

Ғалаба нашидасин сурганда юртим,

Келажак авлоднинг бахтини кўрдим.

Одимлаб бормоқда мустақил ҳаёт,

Замоннинг зайлини шундайин билдим.

Ўтганлар руҳини ёд айлагаймиз,

Қабрини безатиб, шод айлагаймиз.

Барчамиз қўлларни очиб дуога,

Жаннат йўлларин обод айлаймиз. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.