ҲУШЁРЛИК БОЙ БЕРИЛГАЧ…
Фалокат оёқ остида. Аммо унинг келиб чиқишига аксарият ҳолларда кишиларнинг бепарволиги сабаб бўлади.
Ҳамюртимиз М.Н. тумандаги ташкилотлардан бирига тегишли «ISUZU» русумли автоулов ҳайдовчиси бўлиб ишларди. Иш кунларидан бирида транспортни бошқариб келаётган М.Н. ҳушёрликни унутиб қўйди. Оқибатда қаршисида ҳаракатланиб келаётган «ВАЗ-2106» билан тўқнашиб кетади. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси А.В., машина салонидаги 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Энди фуқаро М.Н. қоидабузарлиги учун қонун олдида жавоб беради.
Р.ДАВРАНОВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, капитан.

