ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ «А» ДАН ЭҲТИЁТ БҒЛИНГ!
Вирусли гепатитнинг «А» тури – ўткир юқумли бўлиб, касаллик жигар ҳужайраларининг жароҳатланиши билан кечади. Касаллик қўзғатувчилари беморнинг нафас йўллари шилимшиқ суюқлиги, сўлаги, нажаси ва пешоби орқали ташқарига ажралиб чиқади.
Касалликнинг омиллари:
-вирус одам организмига оғиз орқали қайнатилмаган сув ва вирус билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш;
-бемор фойдаланган идиш-товоқлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечаги, ўйинчоқлар, сўрғичлар ва ҳожат тувакларидан фойдаланиш;
-бемордан қолган овқат қолдиқларини истеъмол қилиш;
-тозаликка риоя қилмаслик, қўлларни совунлаб ювмаслик;
-мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш;
-касаллик қўзғатувчиларини ташувчи пашшаларнинг кўпа-йиши орқали юқади.
Аломатлари:
-умумий ҳолсизлик;
-иштаҳасизлик;
-кўнгил айниши;
-овқатлангандан сўнг қайт қилиш;
-шиллиқ қават ва терининг сарғайиши.
Кўриладиган чоралар:
-касалликнинг илк белгилари сезилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра даво-муолажаларини олиш.
Шерзод ЭГАМБЕРДИЕВ,
туман СЭО ва ЖСБ эпидемиология бўлими эпидемиологи,
Дилноза ХАЛИЛОВА, ёрдамчи эпидемиолог.

