ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛСА…

Сектор раҳбарлари томонидан танлаб олинган маҳаллаларда йўлларни шағаллаш, асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Файзиобод МФЙ 4 Н 434 Файзиобод – Ўнҳаят  автомобиль йўлининг 4500 метр қисмидаги чуқурчалар ямаб, таъмирланди.  Чўртук МФЙ «Ёшлик»  кўчасида 500 метр, Бўстон МФЙда 600 метр шағаллаш ишлари бажарилиб, ахоли ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилди. Туман бўйича ички йўлларда 45 км. шағаллаш ҳамда 20,5 км. асфальтлаш ишларини бажариш режалаштирилган. Умумфойдаланув автомобиль йўлларида 170 км. мавжуд чуқурчалар асфальт қопламаси билан таъмирланади. 2 км. масофада пиёдалар йўлакчаси (тротуар) ишлари бажарилади. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 176 та эскирган йўл белгилари таъмирланиб, 84 та янги белги қўйилади.