НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШАДИ

Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами доимий эътиборда. Қонунчиликдаги янгиликка кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари 2021 йил 1 августдан бошлаб кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

-ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

-давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;

-ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

-давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Уларга Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан давлат хизматлари кўрсатилади. Нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Санобар ТЎРАБОЕВА,

фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси,

О.БОБОМИРЗАЕВ, вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори. (B