РОҲИЛА АЯНИНГ СЕВИНЧИ

Роҳила ая Эргашева 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙнинг «Элатан» кўчасида истиқомат қилади. У якка-ёлғизлиги сабабли «Аёллар дафтари»га киритилган.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Муҳаммадзокир Маматхонов аяни хонадонига йўқлаб бориб, унинг яроқсиз ҳолдаги яшаш хонадонини янгитдан қуриш ва ҳомий бириктириш таклифини берганди.

«Барокот ҳиммат файз» МЧЖ раҳбари Маҳмуджон Юнусов  томонидан у ўтирган уй бутунлай бузиб, янгитдан қуриб берилди. Уй чиройли таъмирланиб, ая хонадонга кўчиб ҳам кирдилар.

Туманимиз раҳбари мазкур хонадонга ташриф буюриб, Роҳила аяни Рамазон ҳайити билан табриклади ва музлатгич, озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилди.

Бир неча йиллардан бери шинам уйда яшаш орзуси ушалган Роҳила ая мамнун бўлиб, дуога қўл очди.