ХАЛҚАРО ИМТИҲОН ТИЗИМЛАРИ БЎЙИЧА ИМТИҲОН ЮЗАСИДАН ЯНГИЛИКЛАР
Мамлакатимизда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшлар қўллаб-қувватланади. Хусусан, эндиликда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқишни, компенсация пулини тўлашни назарда тутувчи Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2021 йил 1 майга қадар давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилиши таъминланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади. Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизмат ишга туширилади, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди.
Дилбархон МИРЗАЕВА,
туман ДХМ бош мутахассиси.

