ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Уйчи спорт техникумида ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, таълим муассасаларида ўқувчилар орасида диний ақидапарастликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлигининг мутахассиси З.Отаев, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси К.Зокиржонов, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили О.Исоқовлар қатнашиб, мавзу бўйича мулоҳазалар билдиришди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтаришди. !