ҲОРМАНГ ЭНДИ, ДЕҲҚОНЛАР

Ерларга экилди яна чигитлар,

Кетмонни кўтар, деҳқон йигит.

Шудгорда зилолдек сув оқар,

Қуёш ҳам қиздириб аста боқар.

Белингга белбоғинг маҳкам боғлагин,

Ўзингни кўрсатиб, кўнгил чоғлагин.

Даладан ризқини терган инсоним,

Лойиқсан шарафга, азиз деҳқоним.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.