ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрда “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 726-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорнинг 1-иловасида “Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти” белгиланган бўлиб, унинг 8-бобида ”Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби” кўрсатиб ўтилган. Яъни кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин. Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин. Бунда, нотариус сотиб олувчи тарафдан сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганлиги ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағида сақланаётганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотномалар ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Битим тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади ва бу ҳақидаги маълумотлар тизимга киритилади.
Бунда, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ кўчмас мулк учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.
“Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг “Маъмурий регламенти” ҳам белгиланган бўлиб, 8-бобида ”Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби”га кўра автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин. Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилган. Бунда, нотариус сотиб олувчи тарафдан сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганлиги ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағида сақланаётганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотномалар ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади. Битим тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади ва бу ҳақидаги маълумотлар тизимга киритилади. Бунда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ автотранспорт воситаси учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.
Агар тўлов мажбуриятларини кечиктириш муддати тугагандан сўнг тўлов амалга оширилса, нотариус сотиб олувчидан сотувчи томонидан берилган мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхатни талаб этади.
Шаҳобиддин УММАТАЛИЕВ,
Уйчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.