ДЎСТЛИК

Дўстларим бор кўп жуда,

Бир-биридан меҳрибон.

Урушмаймиз биз асло,

Куламиз ҳар кун шодон.

Барча ҳавас қилади,

Иноқлигимиз кўриб.

Биз гўёки бир танмиз,

Юрамиз даврон суриб.

Мафтуна ҲОЖИМИРЗАЕВА,

44-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.